Москвада 2021 йилда патентга неча пул тўланиши ойдинлашди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВыдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин Тверь вилоятида маҳаллий ҳукумат қарори билан 2021 йилдан патент нархи кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Москва ва Москва вилоятида 2021 йилда патент нархи қанча бўлиши очиқланди.

Сдача мигрантами экзамена по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон
Патент, РВП, ВНЖ: рус тилидан имтиҳон олишга доир асосий ўзгаришлар

Москвада 2021 йилда патент нархи 2020 йилдаги каби 5341 рубл бўлиши, яъни ўзгаришсиз қолиши айтилмоқда. Москва вилоятида ҳам патент нархи ўзгаришсиз қолади ва 5092 рублни ташкил этади.

Сал олдин Тверь вилоятида маҳаллий ҳукумат қарори билан 2021 йилдан патент нархи кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди.

Патент учун ойлик тўлов шу вақтгача 5327 рубл бўлган бўлса, эндиликда мигрантлар 5805 рубл тўлашларига тўғри келади.

Тверь губернатори Игорь Рудени бошчилигидаги Тверь вилояти ҳукумати президиуми мажлисида қабул қилинган қарорга кўра, бу чорадан кўзланган мақсад маҳаллий аҳоли бандлиги даражасини оширишдир.

РФ ҳудудларида 2021 йилда патент нархидаги ўзгаришларни қуйидаги ҳавола орқали билиб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0