Россия қизларини ўзбекистонлик йигитларга турмушга чиқиш ҳолатлари кўпайди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишОбручальные кольца молодоженов
Обручальные кольца молодоженов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассислар 2020 йилда бўлган тўйлар сонини таҳлил қилишди ва ҳар 10-никоҳ - интернационал бўлган, деган хулосага келишди.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Брянск вилоятида қизиқарли таҳлил ўтказилди. Мутахассислар 2020 йилда бўлган тўйлар сонини таҳлил қилишди ва ҳар 10-никоҳ - интернационал бўлган, деган хулосага келишди.

Молодожены, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Россия диний бошқармаси мусулмонларга ғайридин аёллар билан никоҳ қуришни таъқиқлади

5 333 та никоҳнинг 566 таси россияликлар ва чет элликлар, шу жумладан Марказий Осиё давлатларидан келган мигрантлар ўртасида бўлган. Келин ёки куёв Ўзбекистон (19), Тожикистон (20), Қозоғистон (9), Қирғизистон (3) давлатларидан келган.

Шунингдек, Украина (244), Озарбайжон (84), Беларусь (75), Арманистон (37), Грузия (5) фуқаролари Брянск вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролар билан турмуш қуришди. Бундан ташқари, Латвия, Литва, Туркманистон ва Приднестровье Молдавия Республикасидан келган кишилар россияликлар билан ниқоҳ қуришди.

Брянскдаги ЗАГС идораларида Исроил, Италия, Албания, Вьетнам, Германия, Миср, Мексика, Покистон, Сербия, Чехия фуқаролари билан никоҳ рўйхатдан ўтказилган. Бироқ, 2020 йилда бундай никоҳлар сони  жуда кам.

РФ фуқаролари нафақат Брянск вилоятида, балки мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам чет элликлар билан турмуш қуриш ҳолатлари қайд этилди. Масалан, Москвада. Маълумки, 2020 йил бошидан буён пойтахтда яқин ва узоқ хориж давлатларидан келган фуқаролар билан 6 мингдан зиёд никоҳ қайд этилган бўлиб, бу рўйхатдан ўтган никоҳларнинг умумий сонининг 15 фоизини ташкил этади.

Бундан ташқари, кўпинча интернационал жуфтликлар, бу ерда айнан куёв чет эл фуқароси бўлган. Бироқ, чет эллик келинлар ҳам кам эмас.

Янгиликлар лентаси
0