ЕОИИда кузатучи мақоми истеъмолчиларга нима беради?

© Пресс-служба правительства / Сабыр Аильчиев Флаги стран ЕАЭС. Архивное фото
Флаги стран ЕАЭС. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Евроосиё иқтисодий комиссияси тавсиясига кўра, барча аъзо мамлакатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилиги бир-бирига мослаштирилади ва ўша ҳуқуқни яхшироқ ҳимоя қилишга имконият яратади.

ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов ЕОИИда кузатучи мақоми истеъмолчиларга нима беради, деган саволга жавоб берар экан, иттифоққа кирган барча мамлакатларнинг истеъмолчилари, қайси мамлакат ҳудудида яшаб турганидан қатъи назар тенг ҳуқуққа эга бўлишини қайд этди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Флаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлигини қўллаб-қувватлади

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши томонидан  Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди ва ушбу қарор 15 декабрда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси йиғилишида маъқулланди.

Саримсоқовнинг сўзларига кўра, ЕОИИда кузатувчи мақоми:

  • биринчидан, Евроосиё иқтисоидй комиссияси тавсиясига кўра, барча аъзо мамлакатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилиги бир-бирига мослаштирилади ва ўша ҳуқуқни яхшироқ ҳимоя қилишга имконият яратади.
  • иккинчидан, иттифоққа кирган барча мамлакатларнинг истеъмолчилари, қайси мамлакат ҳудудида яшаб турганидан қатъи назар тенг ҳуқуққа эга бўлади.
  • учинчидан, товар ва хизматларнинг умумий бозори, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хавфсизлигига бўлган ягона талаблар истеъмолчиларга хавфсиз ва сифатли товарлар харид қилиш имконини беради ва айни талаблар ЕОИИ ҳудудидаги ишлаб чиқарувчиларнинг сифатсиз товарлар ишлаб чиқаришини ёки хизматлар кўрсатишини тақиқлайди.

Яна бир эътиборли жиҳати, бирор мамлакат фуқароси бўлган истеъмолчининг ҳуқуқи бошқа бирор аъзо мамлакат ҳудудида бузиладиган бўлса, у ўз ҳуқуқини талаб қилиб, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган ўша мамлакатнинг давлат, нодавлат ташкилотлари, ҳатто судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ва уларнинг ҳуқуқи ўша мамлакат фуқаролариники билан тенг таъминланади, дейди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0