“Тонировка” учун рухсатномани онлайн олиш имконияти яратилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРейд "скрытых" патрулей ДПС в Москве
Рейд скрытых патрулей ДПС в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарори лойиҳасида белгиланишича, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш фақат онлайн ЯИДХП орқали амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистонда “тонировка” учун рухсатномани онлайн шаклда олиш мумкин бўлади.

Автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун онлайн тарзда рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

Муҳокамага қўйилган Ҳукумат қарори лойиҳасида белгиланишича, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш фақат онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади.

Автомобиль с тонированными стеклами - Sputnik Ўзбекистон
“Миллий тикланиш” тонировкани бепул қилишни таклиф қилмоқда

Рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.

Давлат хизмати ваколатли орган томонидан “Автомототранспорт” автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида кўрсатилади.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, автотранспорт воситаси орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см.дан кўп бўлмаган полоса шаклида, ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

Рухсатнома бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Шунингдек, рухсатнома ариза берувчининг ихтиёрига кўра бир йилдан кўп муддатга ҳам берилиши мумкин. Бунда, тўловлар мос равишда ҳар бир йил учун алоҳида ставкаларда амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0