ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Шимолий Корея коронавирусга қарши Россия вакцинаси ҳамда Хитойнинг ташхис қўядиган ускуналари, жумладан, термографларини харид қилди. Бу ҳақда РИА Новости Япониянинг “Asahi” газетасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Харид қилинган вакцина дозаси ҳақидаги маълумот очиқламаган, лекин манба газетага Шимолий Корея давлат идоралари ва тузилмалари ходимларини эмлаш бошланганини билдирган.
Нашрнинг ёзишича, Ким Чен Ин вакцинанинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилмагунича, ундан фойдаланмайди.
Хитойдан харид қилинган термографлар КХДР ва Хитой ўртасидаги чегарада икки мамлакат ўртасида иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш мақсадида ўрнатилган.
Расмий маълумотларга кўра, Шимолий Кореяда ҳозирга қадар COVID-19 аниқланмаган.