Россиянинг “Ангара-А5” ракетаси муваффақиятли учирилди – видео

Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги Плесецкдаги космодромдан "Ангара-А5" ракета ташувчининг муваффақиятли учирилгани акс этган видеони кўрсатди.

"Ангара-А5" ракета ташувчининг учирилиши одатдагидек бўлиб ўтди. Учувчи аппаратни олти йил ичида иккинчи марта синаб кўришди.

Ракета космодромдан Москва вақти билан 8:50 дақиқада учишни бошлади. 12 дақиқа ўтиб учинчи поғонадан ажралди. 

"Роскосмос" раҳбари Дмитрий Рогозин ракета учирилишига ҳаяжон билан муносабат билдирди.

"У учяпти, жин урсин!", - дея ёзди у твиттерда.

“Ангара” - экологик тоза ракеталар тоифасига киради. У енгил “Ангара-1.2”, ўрта “Ангара-А3”, оғир “Ангара-А5” ва модернизация қилинган “Ангара-А5М”, шунингдек юқори қувватли “Ангара-А5В” ракета-ташувчиларини ўз ичига олади.

Янгиликлар лентаси
0