ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Германия 16 декабрдан мамлакат тарихидаги энг қатъий локдаунни жорий этмоқда, коронавиру тарқалиши билан боғлиқ вазият ўта жиддий. Бу ҳақда мамлакат президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ўз телемурожаатида маълум қилди.
“Ҳурматли фуқаролар, барчамиз кейинги олдинга силжишга умид қилгандик. Бироқ вирус аввалгидек бизни назорат остида ушлаб турибди. Шу боис чоршанба кунидан бошлаб Федератив Германия Республикаси тарихидаги жамият ва шахсий ҳаётимиз янада қатъий чекланади. Вазият даҳшатли”, - деди у.
Франк-Вальтер Штайнмайернинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият даҳшатли, чунки ҳафта давомида минглаб беморлар вафот этди ва вирус назорат остидан чиқиб кетиши мумкин.
“Қатъий чораларни кўрмасдан иложимиз йўқ”, - дея қўшимча қилди Штайнмайер.
Аввалроқ Германия канцлери Ангелп Меркель ва федерал заминлар раҳбарлари мамлакатда 16 декабрдан 10 январга қадар умуммиллий локдаун жорий этишни мувофиқлаштириб олишганди. 16 декабрдан Германияда озиқ-овқат дўконлари, дорихоналардан ташқари барча дўконлар ёпилади. Бу даврда мактаблар, сартарошхоналар ёпилади, компанияларга ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиш ёки ходимлар масофадан ишлаши тартибига ўтиш тавсия қилинмоқда. Беш кишидан зиёд тўпланиши тақиқланади. Пиротехника воситалари савдоси тақиқланади, фуқаролардан байрамда мушакбозлик уюштиришдан ўзларини тийишлари сўралган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Германияда 1,3 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланган. Шулардан 967,9 мингдан зиёди тузалиб кетган. 22 405 киши вирус қурбонига айланган.