ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Курманов Украина президенти Владимир Зеленскийга ишонч ёрлиғи топширди,
“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Мариинский саройидаги маросим ишонч ёрлиқларини топшириш ва Украина президентининг нутқи билан чегараланди.
Украина раҳбари ўз сўзида Ўзбекистон Украинанинг Марказий Осиёдаги муҳим шериги экани, томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишга интилаётганини таъкидлади.