ЙҲХББ туман сабаб ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишУтренний туман по дороге
Утренний туман по дороге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улардан туман шароитида тезликни 10-20 км/соатгача камайтириш, автомобиль чироқларига ўзгартириш киритмаслик ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий амал қилиш сўралган.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ туман тушиши сабаб ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди ва уларни эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таъкидланишича, мамлакат автомобиль йўлларида қалин туман тушганлиги кузатилмоқда. Туман ҳаракат қатнашчилари учун йўл кўринишини чеклайди.

Шу боис ҳайдовчилардан:

  • туман шароитида транспорт воситаси тезлигини 10-20 км/соатгача камайтириш, автомобиль чироқларига ўзгартириш киритмаслик ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий амал қилиш;
  • йўловчиларни олишда ва йўл четидаги пиёдаларга нисбатан эҳтиёткор бўлиш;
  • ҳаракат вақтида бошқа транспорт воситалари билан оралиқ масофа сақлаш сўралган.

Қалин туман тушганда, автомобиллар орасидаги масофа катта бўлиши лозим.

Йўналишни ўзгартирганда янаям эҳтиёт бўлиш талаб этилади, чунки йўлда пиёдалар ёки бошқа транспорт воситалари бўлиши мумкин.

Ҳайдовчиларга туман тарқалишини хавфсиз жойда кутиб туриш мақсадга мувофиқлиги эслатилган.

Янгиликлар лентаси
0