Захарова Россияга босим ўтказишга доир даъватлар ҳақида: бу энди касаллик, фобия

Oбуна бўлиш
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ Конгрессининг Россияга санкция босимини кучайтириш даъвати акс этган янги қонунчилик ташаббусини танқид қилди ва Америка расмийларининг Москвага нисбатан хатти-ҳаракатларини фобия ва касаллик дея атади

Захаровага кўра, Россиядан томонидан бўлаётган хавф-хатар ҳақидаги афсоналарни яратиш АҚШ учун фойдали бўлиб, Вашингтон шу орқали америка жамияти эътиборини улкан ички муаммолардан чалғитиб келмоқда.

"АҚШ аллақачон ўз шахсий муаммоларига, шу жумладан, сиёсий муаммоларга ҳам эътибор бермай қўйган, у ҳар сафар Россияни аллақандай муаммо ёки кулфатларда айбдор қилишга уринади. Бу энди касаллик, фобия. Умид қиламизки, бу сингари ҳаракатлар тез орада урфдан чиқади ва Москва ҳамда Вашингтон ўртасидаги иккиёқлама муносабатларни заҳарлашдан тўхтайди, бу муносабатларни аллақачон конструктив оқимга қайтариш вақти келган", - деди Захарова.

Тўлиқ видеода томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0