"Спутник V" синовлари ижобий ўтса, вакцина Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади - Юсупалиев

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишВакцины против COVID-19 "Спутник V"
Вакцины против COVID-19 Спутник V - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда яна қайтадан касаллик авж олмаслиги, вазият барқарор бўлишини таъминлаб беришимиз шарт, дея таъкидлаган ССВ раҳбари ўринбосари Баҳодир Юсупалиев

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. "Спутник V" синовлари ижобий ўтса, вакцина Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин, деб маълум қилди Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.

Вакцины против COVID-19 Спутник V - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт Ғарбнинг "Спутник V" вакцинасига негатив қарашларини тушунтирди

Унинг сўзларидан "Ўзбекистон 24" телеканали иқтибос келтирган.

Хориждан Ўзбекистонга олиб келинган "COVID-19"га қарши вакциналар ва уларнинг синов босқичлари ҳақида маълумот берар экан, Юсупалиев Европа давлатлари ва АҚШдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратиб, "Ўзбекистонда яна қайтадан касаллик авж олмаслиги, вазият барқарор бўлишини таъминлаб беришимиз шарт", дея таъкидлаган.

ССВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, бунда энг асосийси Ўзбекистон аҳолисини ушбу инфекцияга қарши эмлаш масаласидир.

"Декабр ойи бошида Россия делегацияси Ўзбекистонга келди. Россия томони билан "Спутник V" клиник тадқиқотлар натижаларини ошкор қилмаслик тўғрисида келишув бор. Тегишли ҳужжатлар бизга тақдим этилди. Биз бу ҳужжатларни ўрганяпмиз. Унинг натижаларига кўра, вакцинанинг 3-босқич тадқиқотларини ўтказиш бўйича қарор қабул қилинади", - деди Юсупалиев.

Вакцина ЭпиВакКорона - Sputnik Ўзбекистон
“Спутник V” вакцинасининг якуний нархи белгиланди

У "Спутник V" векторли вакцина - у аденовирус асосида яратилганига эътибор қаратди. 

"Буни ўрганиш асосида биринчи навбатда фуқароларимизнинг хавфсизлиги масаласи, уларда антитаначалар ҳосил бўлиш-бўлмаслиги ўрганилади", - деган у. Таъкидланишича, агар бу вакцина ўзининг яхши томонларини кўрсатса, нафақат уни сотиб олиш балки Ўзбекистонда ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш масаласи қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистонга шахсан COVID-19га қарши "Cпутник V" вакцинаси намуналарини олиб келди. Намуналар улар синовлардан ўтказилиши учун Ўзбекистон томонига топширилган.

Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. Бу Гамалея марказининг "Спутник V" ва "Вектор" марказининг "ЭпиВакКорона" вакцинаси. Яқин кунларда Чумаков номидаги Илмий марказ вакцинаси ҳам рўйхатга олиниши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0