Эронда блогер осиб ўлдирилди, расмий Берлин буни кескин қоралади

© REUTERS / TIMA AGENCYИранские полицейские стоят возле здания парламента в Тегеране
Иранские полицейские стоят возле здания парламента в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ассошиэйтед Пресс нашри хабарига кўра, Зам Парижда қочқин сифатида яшаган, аммо у қай тарзда ва қаерда қўлга олингани борасида аниқлик киритилмаган

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. ГФР ТИВ "Амад Ньюз" ахборот портали раҳбари Рухолла Заммнинг Эрондаги қатл этилишидан шокдалиги ҳақида баёнот берди.

Игрок сборной Панамы Фелипе Балой, прибывший с командой в Саранск для участия в матчах чемпионата мира по футболу 2018 - Sputnik Ўзбекистон
Ўлдирилган журналистларнинг 90 %и коррупцияга қарши курашган - ЮНЕСКО

"Германия ҳукумати бугун Эронда блогер Рухолла Замнинг қатл этилгани ҳақидаги хабарни ҳайрат билан қарши олди. Биз унинг оиласи ва дўстларига ҳамдардлик билдирамиз. Биз ҳукм чиқарилиши билан боғлиқ ҳолатлардан шокдамиз, айниқса, унинг даставвал чегарадан ўғирлаб кетилгани ҳолатидан", - дейилади ГФР ТИВ баёнотида.

Германия ҳукуматининг ўлим жазосига нисбатан позицияси ўзгаришсиз қолади, деб таъкидланган баёнотда: бу "биз ҳар қандай шароитда рад қиладиган шафқатсиз ва ғайриинсоний жазо туридир".

"Биз Эронни ўз фуқароларининг сўз эркинлиги ҳуқуқини ҳурмат қилишга, барча сиёсий маҳбусларни озод қилишга ва янги ўлим ҳукмларини чиқармасликка ёки ижро қилмасликка чақирамиз", - деган вазирлик.

Эрон ҳукумати "Амад Ньюз" ахборот портали раҳбарини шанба куни эрталаб қатл қилди. Mehr News агентлиги хабарига кўра, қатл осиш орқали амалга оширилган. Сал олдин ушбу ҳафтада Эрон ҳукумати "Амад Ньюз" ахборот портали раҳбарини ўлим жазосига ҳукм этгани ҳақидаги хабар тасдиқланган эди. Блогер чет эл разведкасидан ёрдам олганликда айбланган.

Портрет саудовского журналиста Джамаля Хашукджи в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Журналист Хашоггининг ўлимида айбланганлар устидан ҳукм чиқарилди

2019 йилнинг октябри ўрталарида Ислом инқилоби соқчилар корпуси (Эрон қуролли кучлари қисми) Замнинг қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Очиқ манбаларга кўра, Зам 2017 йил декабридан - 2018 йил январ ойларида бутун Эрон бўйлаб норозилик намойишларини фаол равишда ёритган.

IRNA агентлиги хабарига кўра, ахборот портали раҳбари "аксилинқилобий фаолият" сабабли қўлга олинган. Хабарда, блогер фаолиятини Франция разведкаси йўналтириб тургани ва у АҚШ ҳамда Исроил разведка хизматлари томонидан кўмак олгани айтилган.

Ассошиэйтед Пресс нашри хабарига кўра, Зам Парижда қочқин сифатида яшаган, аммо у қай тарзда ва қаерда қўлга олингани борасида аниқлик киритилмаган.

Янгиликлар лентаси
0