“Қора бева”: Россияда ўта заҳарли ўргимчаклар тарқалмоқда

Oбуна бўлиш
Россиянинг Ростов вилоятида флора таркиби сезиларли даражада ўзгармоқда. Иқлим ўзгариши ва бошқа ҳудуддан кўчиб ўтиши ҳисобига қоракурт ёки “қора бева” деб аталадиган ўргимчакларнинг яшаш ҳудудлари кенгаймоқда.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Россиянинг Ростов вилоятида флора таркиби сезиларли даражада ўзгармоқда. Иқлим ўзгариши ва бошқа ҳудуддан кўчиб ўтиши ҳисобига қоракурт ёки “қора бева” деб аталадиган ўргимчакларнинг яшаш ҳудудлари кенгаймоқда. Бу ҳақда АиФ нашри Россия Фанлар академиясининг Жанубий илмий маркази мутахассислари тақдим этган маълумотларига асосан хабар қилди.

Паук-каракурт - Sputnik Ўзбекистон
Чимкент аҳолисига қорақуртлар ҳужум қилмоқда

Унинг тарқалишига инсон фаолияти ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда: биология фанлари номзоди Валерия Стахевага кўра, бу ўта хавфли ўргимчаклар ахлатхоналарда учрайди, чунки у ерда уларга ем бўладиган кўплаб ҳашаротлар бўлади. Одатда, ўргимчак одамга ҳужум қилмайди, лекин у қўрқиб кетса, одамни чақиши мумкин.

Қорақурт ёки “қора бева” ўргимчаги асосан Марказий Осиё чўлларида, Ўрта-ер денгизи ва Шимолий Африкада  учрайди. Кўринишидан қоп-қора ўргимчакка ўхшайди, қорин қисмида қизил доғлари бўлади. Ҳар 12 ёки 25 йилда оммавий кўпайиш ҳолатлари учрайди. Қорақурт чақишидан уй ҳайвонларига жуда катта зарар келтириши мумкин.   

Биологлар, шунингдек, бошқа жонзотлар - илонлар, кемирувчилар ва қушларнинг Россия ҳудудига кўчиб ўтиши ҳақида маълум қилишди.

Янгиликлар лентаси
0