Моргенштерн “Mercedes”ини бухоролик йигитга топшириш учун Ўзбекистонга учиб келди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишРэп-исполнитель Моргенштерн
Рэп-исполнитель Моргенштерн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Моргенштерн Mercedes-Benz E200 машинаси учун ўтказган танловда Бухорода яшовчи йигит ғолиб бўлган эди. Рэпер машинани ғолибга шахсан топшириш учун Ўзбекистонга келди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Россиялик таниқли рэпер ва бастакор Алишер Валеев (тахаллуси Моргенштерн) Ўзбекистонга келди. Бу у ҳақда  Instagram саҳифасидаги Stories орқали маълум қилди.

“Хўш, жаноблар, биз қаерда эканлигимизни ким топди? Биз Ўзбекистондамиз... Ўша афсонавий “Мерин”ни (Mercedes-Benz E200 – таҳр.) ғолибга олиб бориб берамиз”, - деди у.

Моргенштерн машинаси учун ўтказган танловда Бухорода яшовчи @aza_1002 аккаунти эгаси ғолиб бўлган эди.

Жонли эфирдан сўнг Моргенштерн машинасини Ўзбекистонга олиб кириш нархини билгач, Instagram’да видеомурожаат билан чиққан эди.

“Ўзбекистонда машинани ‘растаможка’ қилиш қанча туришини биласизларми? Битта машинанинг пули экан”, — деганди у ўшанда.

Кейин у Ўзбекистон ҳукуматидан ушбу масалада амалий кўмак беришни сўраган эди. Шу билан бирга, Моргенштерн Ўзбекистонга ташрифи юқори савияда ўтишини ва янги тарихнинг дебочаси бўлишини ваъда қилган эди.

Давлат божхона қўмитасининг ҳисоб-китобларига кўра, рэпернинг машинасини Ўзбекистонга олиб келиш учун тўланиши керак бўлган бож тўлови 353 801 986,83 сўмни ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0