Лавров Москва бошқа мамлакатлар ишига аралашаётгани ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари Ғарб Россияни бошқа давлатлар ишларига аралашишда айблаш учун яна кўплаб баҳоналар ўйлаб топиши мумкин деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Ғарб Россияни бошқа давлатлар ишларига аралашишда айблаш учун яна кўплаб баҳоналар ўйлаб топиши мумкин деб ҳисоблайди.

“Сўнгги пайтларда бизни у ерларда фақат Ғарбга қарши геосиёсий позицияларимизни мустаҳкамлаш учун, у ерда Ғарб ўз мавқеини мустаҳкамламаслиги учун гўёки Туркия билан бу минтақани бўлиб олиш тўғрисида келишиб олиб, Беларусда аралашаётганимиз, Тоғли Қорабоғда аралашганликда айблашмоқда. Ҳозир Европа ва АҚШда ҳукмронлик қилаётган таҳлилчиларнинг мантиғи ва психологияси мана шунақа”, - деди Лавров RT телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Москва воқеаларнинг ҳар қандай тарафга бурилишига тайёр.

“Куни кеча ўқиб қолдим, АҚШ Конгресси шунчаки бундай Иттифоқ давлат борлиги, у Беларусь Республикасида навбатдаги “рангли инқилобни” уюштиришни истамоқчи бўлганларга ёқмаганлиги учун Россия ва Беларусь Иттифоқ давлатига қарши санкцияларни илгари суряпти”. Шундай экан яна анча баҳоналар бўлади, бунга ишончим комил. Ғарб уларни нафақат излаш, балки йўқ жойдан ўйлаб топишни уддалай олади. Ғарблик ҳамкасбларимиз мукаммаллигининг чегараси йўқ”, - деди Россия ТИВ раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0