Бокуда Ғалаба паради, Ереванда эса норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишПарад победы в Азербайджане
Парад победы в Азербайджане  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Озарбайжонда Тоғли Қорабоғдаги уруш ғалабасига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтмоқда. Арманистонда эса ҳукумат биноси олдида норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Озарбайжон пойтахти Боку Тоғли Қорабоғдаги иккинчи урушдаги ғалабага бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтмоқда, деб ёзади Sputnik Озарбайжон нашри.

Парадда мамлакат президенти Илҳом Алиев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған иштирок этмоқда.

Парадда уч мингдан зиёд ҳарбийлар, 150 донагача ҳарбий техника намойиш этилиши режалаштирилган.

Арманистон пойтахти Ереванда эса ҳукумат биноси олдида норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда, деб ёзади Sputnik Арманистон нашри. Намойишчилар бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилишмоқда. Намойиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан тўқнашувга айланиб кетган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Еревандаги бугунги митингда 42 нафар норозилик намойиши иштирокчиси қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 10 ноябрда тўхтатилган эди. Шундан сўнг ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган ва келишилган ҳолда Агдам, Келбажар ва Лочин ҳудудлари Озарбайжон ихтиёрига берилган эди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ бўйича битим ўзи учун жуда оғир қарор бўлганини айтди, лекин бошқа чора бўлмаганини таъкидлади. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев келишув имзоланишини Арманистоннинг таслим бўлиш деб атади.

Янгиликлар лентаси
0