Еттита лочинни сумкага зич жойлаб, Ўзбекистондан олиб чиқишга уринган шахс қўлга олинди

© Информационная служба Госкомприроды Экологическая акция по выпуску краснокнижных соколов - балобанов
Экологическая акция по выпуску краснокнижных соколов - балобанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сумкада қушлар борлигини атрофдагиларга сездирмаслик мақсадида контрабандачилар қушларнинг кўзи, оёқларини боғлаб, қанотларини эса скотчлаб ташлашган

ТОШКЕНТ, 8 дек - Sputnik. Қизил китобга киритилган еттита итолғи лочинларни контрабанда йўли билан Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга уринган шахс қўлга олинди. Эркак қушларни қанотларини скотчлаб, кўз ва оёқларини маҳкам боғлаган ҳолда, сумкага зич жойлаб олиб кетаётган бўлган. Бу ҳақда божхона қўмитаси хабар бермоқда.

Чемпионат Азии по охоте с ловчими птицами в Алматы - Sputnik Ўзбекистон
Дубай шаҳзодаси лочин ови акс этган видеолавҳани эълон қилди

Эркак Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Шаҳарнинг чегарадош ҳудудида ҳаракатланаётган шахс тезкор ходимлар томонидан кузатувга олинганини сезиб қолгач, шу ердаги уйлардан бирига қочиб кирган ва яширинишга уринган. Хонадон кўздан кечирилиб, қочишга уринган шахснинг қўлидаги сумкаси очиб кўрилганида, унинг ичида 7 бош лочин борлиги аниқланган.

© Пресс-служба Государственного таможенного комитетаВ Бекабаде таможенники конфисковали сумку с семью соколами-балобанами
Еттита лочинни сумкага зич жойлаб, Ўзбекистондан олиб чиқишга уринган шахс қўлга олинди - Sputnik Ўзбекистон
В Бекабаде таможенники конфисковали сумку с семью соколами-балобанами

Атрофдагиларга контрабанда товарни сездирмаслик мақсадида ушбу шахс қушларнинг кўзи, оёқларини боғлаб, қанотларини эса скотчлаб ташлаган. улар сумкага зич ҳолатда жойлаштирилган бўлиб, бу ҳолатни қушларга нисбатан ваҳшийлик деб изоҳлаш мумкин.

Сокол-балобан  - Sputnik Ўзбекистон
Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин овини уюштирди – видео

Ҳозирда мазкур лочинлар Тошкент ҳайвонот боғида сақланмоқда. Келтирилган куни уларнинг 4 нафари оғир аҳвода бўлган. Ҳайвонот боғи ветеринарлари томонидан кўрсатилган муолажа ва парваришлардан сўнг уларнинг аҳволи яхшиланган.

Амалдаги тартибларга кўра, лочинларга чип ўрнатилган ва энди улар Халқаро реестрга киритилган. 90 кунлик карантин шароитидаги парваришдан сўнг лочинлар яна она-табиат қўйнига учириб юборилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилда чоп этилган Қизил китобига "Итолғи" номи билан киритилган ушбу лочинлар асосан Ғарбий Тянь-Шан ва Ҳисор-Олой тоғ тизмалари ҳамда Қизилқум чўлида учрайди. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда бу каби итолғи лочинлари кескин камайиб, ҳозирда атиги 70 жуфт сақланиб қолгани тахмин қилинади.

"Лочинларни ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган шахслар уларнинг ҳар бирининг баҳосини ўртача 30 млн. сўмдан эканлигини таъкидлашган. Ваҳоланки, дунё бўйлаб қора бозорларда лочинларнинг нархи 15 минг АҚШ долларидан 150 минг АҚШ долларигача баҳоланади. Уларнинг қўлга ўргатилганлари эса ҳаттоки бир неча миллион доллар туради", - дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0