Ҳиндистонда номаълум касаллик сабаб 350 нафардан зиёд киши касалхонага тушди

Oбуна бўлиш
Беморлар касалхонага бош айланиши ва тутқаноқ тутиб қолиши шикоятлари билан ётқизилган. Шунингдек, улар қўққисдан ҳушдан кетиш ва оғиздаги кўпик ва титрашдан шикоят қилишган.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Элуру шаҳрида номаълум касаллик туфайли бир киши вафот этди ва 350 нафардан зиёд киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда India TV хабар қилмоқда, дея ёзади РИА Новости.

Беморлар касалхонага бош айланиши ва тутқаноқ тутиб қолиши шикоятлари билан ётқизилган. Шунингдек, улар қўққисдан ҳушдан кетиш ва оғиздаги кўпик ва титрашдан шикоят қилишган.

Нефтяное пятно - Sputnik Ўзбекистон
Нефтда миллиардлаб номаълум вируслар аниқланди - Хитой олимлари шокда

Тиббиёт ходимларининг маълумотларига қараганда, 160 нафарга яқин киши даволанмоқда, 180 нафардан зиёд кишига жавоб берилган.

Касаллик сабабларини аниқлаш учун шаҳарга Миллий овқатланиш институти, Кимё технологиялари институти ва Бутунҳиндистон тиббиёт фанлари институти шифокорларидан иборат гуруҳ жўнатилган.

Шунингдек, Андхра-Прадеш штатининг асосий вазири Жаган Моҳан Редди Элуруга ташриф буюради. У беморлар билан мулоқат қилиб, маҳаллий амалдорлар билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Қон ва миянинг компьютер томографияси таҳлиллари ўтказилганига қарамасдан тиббиёт ходимларини қўққисдан касалланиш сабабини аниқлай олишмаган. Эҳтимолий сабаб бактериология таҳлилларидан кейин аниқланиши айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0