ФХХ Красноярск ўлкасида террорчилар тарафдорини қўлга олди - видео

© Пресс-служба ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишСотрудники ФСБ
Сотрудники ФСБ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аъзолардан бири Красноярск аэропортида қўлга олинган. У қуролли тўқнашувларда жангарилар тарафидан иштирок этиш учун хорижга кетишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Россияда тақиқланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси”*  халқаро террористик ташкилоти тарафдоларини қўлга олди. Бу ҳақда ФХХ минтақавий бошқармаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Красноярск ўлкаси Россия ФХХБ Ўрта Осиё мамлакатларидан бирининг фуқаролари таркибига кирган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти тарафдорларининг фаолиятига чек қўйди”, - дейилган хабарда.

Аъзолардан бири Красноярск аэропортида қўлга олинган. У қуролли тўқнашувларда жангарилар тарафидан иштирок этиш учун хорижга кетишни режалаштирган. Ташкилотнинг қолган аъзолари турар жойида қўлга олинган. Қўлга олинганлар сони очиқланмаган.

Терговчилар террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида таълим олиш ва террорчилик фаолиятига кўмак бериш моддалари билан жиноий иш очган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мамлакат фуқароларини ёллаб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси”* халқаро террорчилик ташкилоти сафига жўнатиш билан шуғулланиб келган шахснинг фаолиятига чек қўйилгани хабар қилинган эди.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Янгиликлар лентаси
0