Чеченистонда француз ўқитувчисини ўлдирган қотилнинг дафн маросими қандай ўтказилди

© Sputnik / Александр Натрускин / Медиабанкка ўтишЧлен Совета при главе Чеченской Республики по развитию гражданского общества и правам человека Хеда Саратова
Член Совета при главе Чеченской Республики по развитию гражданского общества и правам человека Хеда Саратова  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чеченистон президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Хеда Саратова Францияда ўқитувчини ўлдирган қотилнинг дафн маросими ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Францияда ўқитувчини бошидан жудо қилган Абдулах Анзоровнинг қариндошлари унинг жасадини Чеченистонга олиб келишди ва Шалажи қишлоқ қабристонида дафн этишди. Бу ҳақда Чеченистон президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Хеда Саратова РИА Новостига сўзлаб берди.

 Хабиб Нурмагомедов - Sputnik Ўзбекистон
Нурмагомедов мусулмонлар ҳақида айтган сўзлари учун Макронни ҳақорат қилди

"Йигит дафн маросимига оид барча ислом қоидаларига риоя қилган ҳолда Шалажидаги қишлоқ қабристонида дафн этилди. Унда қариндошлар ва танишлар иштирок этди" - деди у. Фақат маросим қачон бўлганинига аниқлик киритмади.

Ҳуқуқ фаолининг сўзларига кўра, ўқитувчининг қотиллиги жинояти ортида "маълум кучлар ёки қандайдир махсус хизматлар" турган.

"Барча содир бўлаётган нарсаларда махсус хизматлар, ва эҳтимол, "ислом терроризми" ва ҳоказоларни айтган, динни терроризм билан боғлаган ОАВлар айбдор, ва содир бўлаётганнинг сабабларини Франция ичида излаш керак. Қайси динга мансуб бўлишидан қатъи назар, одамларнинг диний ҳис-туйғуларига тегиш мумкин эмас. Мамлакатимизда дин давлат томонидан ҳимоя қилинади ва ҳеч ким ҳақоратни сўз эркинлиги деб ҳисобламайди. Бу сўз эркинлиги эмас", - деди Саратова.

Бундан аввал айрим ОАВлар тарих ўқитувчиси қотили Чеченистонда "шараф билан" дафн этилгани ҳақида хабар тарқатишди.

Қотиллик 16 октябрь куни Париж яқинидаги Конфланс-Сент-Онорин коммунасида содир бўлган. Қотилликни ўқитувчининг сўз эркинлиги дарсларида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) карикатураларини намойиш этганлиги билан боғлашмоқда. Ҳужум қилган киши полиция томонидан отиб ўлдирилди. Прокуратура маълумотларига кўра, у 2002 йилда Москвада туғилган, келиб чиқиши чеченистонлик бўлган, Францияда қочқин мақомини олган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Анзоровнинг Чеченистондаги дафн маросими ҳақидаги хабарларнинг қанчалик ишончли эканлигини билмаслигини айтди. Шу билан бирга, у ўқитувчини ўлдириш - бу қоралаш ва рад этилиши керак бўлган террористик ҳаракат эканлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0