ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. "Россия сегодня" ХАА бош директори Дмитрий Киселёв Латвия ҳукуматини журналистларни таъқиб қилишни бас қилишга чақирди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ближнее Зарубежье.
"Дмитрий Киселёв Sputnik ва Baltnews муаллифларига қарши қаратилган ҳаракатларни ЕИ санкцияларининг ноқонуний кенгайтирилган талқин этилиши, дея атади", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Латвияда Россиянинг Sputnik Латвия ва Baltnews порталлари муаллифларига қарши жиноий ишлар қўзғатилган, деб хабар бермоқда Sputnik Ближнее зарубежье.
Давлат хавфсизлиги хизмати тинтувлар ўтказиб, ЕИ санкция режимини бузганлик айблови билан етти кишини қўлга олган. Қўлга олинганларнинг барчаси "Россия сегодня" таркибига кирувчи Sputnik Латвия ва Baltnews штатдан ташқари муаллифларидир.
Айни вақтда юристлар юзага келган воқеанинг ечими устида ишлашмоқда.
Суднинг айблов вердикти янграган тақдирда, уларни жаримадан тортиб, қамоқ жазосигача бўлган жазо кутмоқда.
Қўлга олинганлар ЕИ санкциявий режимини бузганликда гумонланмоқда. ЕИ "Россия сегодня" ХАА бош директори Дмитрий Киселёвга қарши санкциялар киритган. Латвия ушбу нормани кенгайтирган ҳолатда олмоқда, уни таъсирини агентликка қарши ҳам қўлламоқда. Россияда ушбу шарҳ аҳмоқоналиги ҳақида бир қанча таъкидлар янгради.