Ҳар бир вилоятда “Диалог майдончаси” фаолияти йўлга қўйилмоқда– Асаджон Ходжаев

© Международный пресс-клубДиректор АИМК Асаджон Ходжаев
Директор АИМК Асаджон Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳудудлардаги муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни маълум қадар ечишга ёрдам берадиган “Диалог майдончаси” фаолияти йўлга қўйилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ҳар бир вилоятда “Диалог майдончаси” фаолияти йўлга қўйилмоқда.  Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Унинг сўзларига кўра, ноябрь ойидан бошлаб, 100дан ортиқ брифинг ҳамда матбуот анжуманлари учун қўшимча платформалар ташкил этилган. Бу вилоятларда ахборот олиш эркинлигини таъминлашдаги муаммоларни маълум қадар ечишга ёрдам беради.

“Яна бир муҳим қадамлардан бири — Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида “Диалог майдончаси” фаолияти йўлга қўйилаётганидир. Бу лойиҳа, ўз навбатида, ОАВ вакиллари ҳамда блогерларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ҳимоя қилиш, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ҳамда ёрдам кўрсатишга қаратилгани билан аҳамиятлидир”, - деди у Халқаро пресс-клубда ташкил этилган “Ўзбекистон Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари” мавзусидаги давра суҳбати чоғида.

Ходжаев давлат органлари танқидий фикрларни эшитиши, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриши кераклигини таъкидлади.

“Бу танқидий фикрларни эса давлат органлари эшитиши керак. Ўз фаолиятини танқидлар орқали таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриши лозим, мулоқотга ўрганиши керак. Шу орқали давлат органлари янги реалликда, янги Ўзбекистонда фаолиятини амалга оширяпти. Давлатимиз раҳбари ҳам таъкидлади — матбуот кимгадир аччиқ гапирса, ёқиши ёки ёқмаслиги ҳам мумкин. Бироқ биз бу йўлдан қайтмаймиз”, - деди АОКА директори.

Янгиликлар лентаси
0