ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. "Uzbekistan Airways" Нур-Султонга мунтазам парвозлар қайта тикланганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Шунингдек, 2020 йил 8 декабридан бошлаб ҳар сешанба Алматига қўшимча рейслар амалга оширилади.
Парвозлар графиги қуйидагича:
Тошкент – Алмати учиш 15:20, етиб бориш вақти 17:50
Алмати – Тошкент учиш вақти 18:50, етиб бориш вақти 19:30
2020 йил 10 декабрдан бошлаб Қозоғистон пойтахти Нур-Султонга рейслар ҳар жума, 15 декабрдан бошлаб сешанба кунлари қуйидаги графикда амалга оширилади:
Тошкент – Нур-Султон учиш вақти 13:00, етиб келиш вақти 16:00
Нур-Султон – Тошкент учиш вақти 17:00, етиб бориш вақти 18:00