Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтириш таклиф қилинмоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЗнак "Остановка запрещена"
Знак Остановка запрещена - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депутат Дониёр Ғаниевнинг маълум қилишича, белгиланмаган ёки рухсат этилмаган жойларда автомобил транспорти парковка қилингани учун “отни калласидек” жарималар белгиланганлиги кўплаб ҳайдовчилар эътирозларига сабаб бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофaа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима миқдорларини қамайтиришни таклиф қилмоқда.

Депутат Дониёр Ғаниевнинг маълум қилишича, шаҳарда пуллик автотураргоҳлар етишмаслиги ёки ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш мақсадида марказий кўчаларда йўл бўйларига оддий паркоматлар ўрнатилмаганлиги  бир сабаб бўлса, белгиланмаган ёки рухсат этилмаган жойларда автомобил транспорти парковка қилингани учун “отни калласидек” жарималар белгиланганлиги кўплаб ҳайдовчилар эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Дорожные знаки - Sputnik Ўзбекистон
Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири ишлаб чиқилади

Амалдаги қонунчиликка кўра, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун БҲМнинг 3 баравари, яъни 669 минг сўм жарима белгиланган.

Бу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, жарима миқдори БҲМнинг 5 баравари (1,1 млн сўм), учинчи мартасидан бошлаб эса БҲМнинг 10 баравари (2,2 млн сўм) миқдоригача ошади.

Депутат ушбу қоидабузарлик учун бошқа мамлакатларда белгиланган жарима миқдорини таққослаган. Россияда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳайдовчига 3000 рубл (тахминан 415 минг сўм), Украинада эса 510 украина гривнаси (тахминан 188 минг сўм)га тушади. Қўшни Қозоғистонда тўхтаб туриш қоидасини бузган ҳайдовчи 24 минг танга (тахминан 589 минг сўм) жарима тўласа, Қирғизистонда эса бу қоидани бузган ҳайдовчиларга нисбатан 3000 кирғиз соми (тахминан 369 минг сўм) жарима қўлланилади. Шунингдек, бу давлатларда (Қозоғистондан ташқари) мазкур ҳуқуқбузарликни такроран содир этиш жарима миқдорини ўзгаришига сабаб бўлмайди.

“Кўриниб турибдики, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳоллари учун белгиланган энг юқори жарима миқдори бизда. Агар бу жарима аҳолининг ўртача даромадлари нуқтаи назаридан солиштирилса, бу фарқ янада ошиши аниқ”, - дея ёзган у.

Мазкур ҳуқуқбузарлик учун жаримани БҲМнинг бир баравари (223 минг сўм) миқдорида белгилаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ҳуқуқбузарликни такроран содир этилганда жарима миқдорини ошиши ҳам бекор қилиниши кутилмоқда.

Таъкидланишича, ҳозирда қўмита аъзоси, депутат Фарҳод Ашматов томонидан Ўзбекистон МЖтКнинг 128 6-прим моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0