Москва вилоятидаги ўрмонда яшаган ота-бола Ўзбекистонга учиб келди

Oбуна бўлиш
Кўплаб ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Москва вилоятида қийин аҳволга тушиб қолиб, ўрмонда яшаётган Ўзбекистон фуқароси ва унинг етти ёшли фарзанди ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. 3 декабрь куни Шуҳрат Жалилов ва унинг ўғли Амал Жалилов Тошкентга учиб келди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди. 

Улар агентлик вакиллари томонидан кутиб олиниб, доимий яшаш жойига кузатиб қўйилган.

Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси, мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси, Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида уларни ватанга қайтариш билан боғлиқ барча ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал этилган.

Маълум бўлишича, 1974 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Шуҳрат Жалилов узоқ йиллардан буён Россияда ишлаб келган. Унинг Украина фуқароси бўлган аёлдан 2013 йилда фарзанди туғилган. 2020 йил август ойида боланинг онаси вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0