Келгуси ҳафтадан Россияда оммавий вакцинация бошланади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишМедработник с препаратом от коронавируса "Спутник V"
Медработник с препаратом от коронавируса Спутник V - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда вакцина бепул ва кўнгилли бўлади, йил охирига қадар 2 миллиондан ортиқ доза вакцина ишлаб чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Владимир Путин бош вазир ўринбосари Татьяна Голиковага Россияда келгуси ҳафтадан COVID-19га қарши  оммавий вакцинация бошлашни топширди.  

Россия президентининг сўзларига кўра, йил охирига қадар 2 миллиондан ортиқ "Спутник V" вакцинаси ишлаб чиқилади. Биринчи навбатда шифокорлар ва ўқитувчилар эмланади. 

"Келинг бир нарса ҳақида келишиб олайлик, - деди Путин Голиковага. Келгуси ҳафтада сиз кенг кўламли вакцинация қилишни бошлайсиз. Келишдикми? Менга ҳар ҳафта ҳисобот беришади. Келинг энди бошлайлик. Сизлар бу борада жуда эҳтиёткор, мен ҳаммасини тушунаман."    

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига қарганадан тиббиёт саноати оммавий вакцинацияни бошлашга тайёр бўлган. 2021 йил давомида бир неча ўнлаб миллион кишилар вакцина олиши режалаштирилган. Россияда вакциналар бепул ва кўнгилли бўлади. Бу ҳақида Россия президенти олдин ҳам бир неча бор айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, дунёда COVID-19га қарши дунёда биринчи вакцина "Спутник V" Россияда 11 август куни рўйхатга олинган эди. Уни Гамалея номидаги Миллий марказ одам аденовируси асосида ишлаб чиқарган эди. Иккинчи вакцина "Вектор" вирусология маркази томонидан яратилди. 

Янгиликлар лентаси
0