Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишЭмблемы Всемирной организации здравоохранения и Объединённой программы ООН по ВИЧ/СПИД (ЮНЭЙДС)
Эмблемы Всемирной организации здравоохранения и Объединённой программы ООН по ВИЧ/СПИД (ЮНЭЙДС) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика ОИСТга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Юлдашевнинг ССВ матбуот-хизматига маълумот беришича, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади.

Добровольное тестирование на ВИЧ на трех крупных рынках столицы — Ошском, Орто-Сайском и Аламединском - Sputnik Ўзбекистон
“Мен шокда”: Бишкек бозорларида 4 соат ичида 5 та ОИВ вирусини юқтирганлар аниқланди

Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни "Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик" остида ўтмоқда.

Республика ОИСТга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Юлдашевнинг ССВ матбуот-хизматига маълумот беришича, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда.

"ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. ОИВ эпидемияси бошлангандан буён 75 миллиондан ортиқ киши у билан билан касалланган. Бу эса ўз навбатида инсон саломатлигига, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда хавфсизлигига раҳна солаётир. Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда ўз фаолиятининг барча йўналишларида қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Юртимизда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “90-90-90” стратегик мақсадларига эришишида катта аҳамият касб этади", - деган Юлдашев.

Республиканский центр по профилактике и борьбе со СПИДом - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантлари ОИВ инфекциясини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтказилади

Мамлакатда 78 та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда, улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари ва 63 та туманлараро лабораториялардир. Ушбу лабораторияларда ИФА, иммуноблот, ПЦР, иммунологик, клиник, биокимёвий ва бактериологик текширувлар ўтказилади.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан лабораторияларни тест-система ва реагентлар билан таъминлаш учун ҳар йили 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилмоқда.

Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни, юқорида таъкидланганидек, ҳар йили 1 декабрда нишонланади.

Пандемия бизга яна бир бор соғлиқни сақлаш инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий ўсиш каби бошқа муҳим масалалар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди. Шунинг учун, бу йил Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни шиори “Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик” деб белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0