Нурмагомедов: ММАни 2028-ОЎда кўриш учун катта имкониятлар мавжуд

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧемпион UFC в легком весе Хабиб Нурмагомедов
Чемпион UFC в легком весе Хабиб Нурмагомедов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу маласа юзасидан UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яқинда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яқинда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашиб, ММАни 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш масаласини муҳокама қилишини маълум қилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Хабиб Нурмагомедов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентда: у ўзбек спортчиларига ёрдам беришини айтди

Россиялик жангчи Миллий олимпия қўмитасида ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

“ММАни Олимпиадага киритиш менинг кейинги икки йиллик асосий вазифаларимдан бири, биз аллақачон шу йўналишда иш олиб бормоқдамиз. Яқин келажакда мен кўплаб учрашувлар ўтказаман, шу қаторда Олимпия қўмитаси президенти билан ҳам. Ўйлайманки, агар Парижда бўлмаса, унда Лос Анжелесда ММАни оммалаштириш учун катта имкониятлар мавжуд", - деди Нурмагомедов.

Унинг сўзларига кўра, ММАни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш борасида баъзи тўсиқлар мавжуд.

“Фақат битта савол - бу спортнинг шафқатсизлиги. Олимпиадада бу рағбатлантирилмайди, улар кўп қон бўлишини хоҳламайдилар. Аммо  машҳурлик, ҳомийлик, телевидениеда ММАга қизиқиш нуқтаи назаридан, агар у Олимпия ўйинлари дастурига киритилса, қизиқиш жиҳатидан футбол ва енгил атлетика билан бир қаторда бўлади, деб ўйлайман”, - деб қўшимча қилди чемпион.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йил 23 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Humo Arena спорт мажмуасида илк бор бўлиб ўтган аралаш жанг санъати бўйича халқаро мусобақада фахрий меҳмон сифатида қатнашган эди.

2020 йилнинг 25 октябрь куни UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан сўнг россиялик чемпион ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Спортчи 29 та жангда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Нурмагомедовнинг Гэтжи устидан ғалабасидан сўнг, UFC раҳбарияти вазн тоифасидан қатъий назар жангчиларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди, унда Ҳабиб биринчи ўринни эгаллади.

Янгиликлар лентаси
0