ЕИ туфайли ишсиз қолган латвиялик балиқчилар Россияга кўчиб ўтди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишГорода России. Калининград
Города России. Калининград - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЕИ Болтиқ денгизида балиқ овлашни таъқиқлаганидан сўнг Латвияда балиқчилар ишсиз қолишди. Уларга компенсация эвазига кемаларини металломга топшириш таклиф қилинди. 

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Европа Иттифоқининг қарори туфайли ишсиз қолган латвиялик бир неча балиқчилар оиласи Россияга кўчиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Latvija.

Маълумот учун, 2020 йилнинг октябр ойида ЕИ Болтиқ денгизида бир неча турдаги балиқларни овлашни таъқиқлаган эди. Шарқий болтиқ трескаси овлашга ихтисослашган латвиялик балиқчилар бунинг оқибатида ишсиз қолишди. Уларга компенсация эвазига балиқ овловчи кемаларини металломга топшириш таклиф қилинди. 

Лекин Авотиньш исмли балиқчи бунга рози бўлмади. Ўз касбини йўқотганидан сўнг у Латвияни тарк этишга қарор қилди. 

"Россия мени ва менинг балиқчи дўстларимни жуда яхши кутиб олди. Улар ҳам бир вақтлар Болтиқ денгизида балиқ овлашар эди, лекин  Евроиттифоқнинг кескин сиёсати туфайли ўз кемаларини металломга топширишга мажбур бўлишди", - дейди Авотиньш. 

Балиқчилар айтишига кўра, улар ЕИдан компенсация олишган, лекин бу етказилган зарарни тўлиқ қопламайди. 

"Дейлик, ўша пулнинг бир қисмига мен эскигина немис машинасини сотиб олдим, қолганини еб-ичиб тугатдим.Ахир ишлаш керак-ку, Ҳозир эса Латвияда балиқчилар ишлай олмайди", - дейди суҳбатдош. 

Авотиньш ўз балиқчи дўстлари билан Узоқ Шарқ ҳудудига кўчиб ўтишган қарор қилган. У ерда "ҳаёт ҳам қизиқроқ, балиқ ҳам тўлиб-тошиб" ётибди. 

Янгиликлар лентаси
0