ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Беларусь Олий лигасида сўнгги, 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев тўп сураётган “Шахтёр Солигорск” жамоаси ўз майдонида “Минск” клубини қабул қилди.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасурбек Яхшибоев шу куни ҳам жамоаси таркибида фаол тўп сурди. “Шахтёр” “Минск” жамоаси устидан 4:2 ҳисобида устун келди.
Ч-Е-М-П-И-О-Н-Ы!!! 🥇 pic.twitter.com/sHvzgm3DtP
— ФК Шахтер Солигорск (@fcshakhterby) November 28, 2020
Шу тариқа “Шахтёр” очколарини 59 тага етказиб олган ҳолда БАТЭни (58) бир очкога ортда қолдириб, чемпионга айланди. Қайд этиш жоизки, клуб сўнгги марта бундан 15 йил илгари чемпион бўлган эди.
Жасур Яхшибоев жамоаси келаси мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жасур Яхшибоев эса Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида олтин медални қўлга киритди ва тўпурарлар пойгасида 16 та гол билан иккинчи ўринни эгаллади.