Электр таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаблари айтилди

© Sputnik / Амир ИсаевЛюди ужинают без света
Люди ужинают без света - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов электр тармоқларидаги узилиш ҳолатларининг асосий сабабларини келтирди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов электр тармоқларидаги узилиш ҳолатлари юзасидан маълумот тақдим этди.

Ўринов электр таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаблари нимада эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

ЛЭП - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта бўлган вилоятлар рейтинги

“Асосан 2 та йирик омил мавжуд. Биринчиси, бу электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар. Масалан, тармоқ симларига дарахт шохлари ёки сим арқонларининг тегиши, қурилиш ишларида йўл қўйиладиган эҳтиёткорсизлик туфайли таъсир, кучли шамол ва ёмғирлар таъсирида, электр ускуна ва жиҳозларининг эскириши туфайли носоз ҳолга келиши ёки 200 та хонадонга мўлжалланган трансформаторларга 300–400 та хонадоннинг уланиши оқибатида келиб чиқадиган носозликлар. Иккинчиси, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги тафовут тизимнинг яхлитлигига, барқарор фаолиятига салбий таъсир этганда маълум техник шартлар асосида тармоқдан жадвалли узишлар содир бўлиши мумкин”, - деди у.

Улуғбек Ўринов носозликлар бартараф этилаётган пайтда хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ тармоққа уланган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилиб турилишини таъкидлади.

Маълум қилинишича, электр таъминотида мувозанатни сақлаш маҳаллий диспетчерлар ва Миллий диспетчерлик маркази диспетчерлари томонидан амалга оширилади.

Нима учун диспетчер истеъмолчиларни тармоқдан узишга мажбур бўлади?

Таъкидланишича, истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги мувозанатнинг йўқолиши тизимга жиддий иқтисодий зарар ва узоқ муддатли ўчишларга сабаб бўладиган авария ҳолатларига олиб келади. Шунга кўра тизим диспетчеридан жуда қисқа вақтда кескин чора кўриш талаб этилади.

Лампы накаливания - Sputnik Ўзбекистон
"Пул бор, свет йўқ": Самарқанд вилоятида оилалар 3 кундирки светсиз ўтиришибди

Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши кузатилган пайтда, масалан, ёздаги жазирама ёки қишдаги совуқ об-ҳавода ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолади.

“Табиийки, бундай вазиятда қатор носозликлар, яъни йирик авариялар оқибатида кўпсонли  истеъмолчилар ёппасига тармоқдан автоматик тарзда ўчишининг олдини олиш учун электр энергияси таъминотида чекловлар жорий этилишига мажбур бўлинади”, - деди у.

Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш жараёни ўз вақтида таъминламаса, тизимдаги “зўриқиш” турли йирик аварияларга сабаб бўлиб, катта-катта ҳудудларда узоқ вақт электр энергия бўлмаслигига сабаб бўлади.

Хабарда бундай носозлик ҳолатларининг иқтисодий зарарлари ҳам бирмунча катта маблағларга тенг эканлиги урғуланган.

Янгиликлар лентаси
0