Британиялик олимлар “Спутник V”нинг самардорлиги ҳақидаги маълумотларга баҳо беришди

Oбуна бўлиш
Буюк Британия мутахассислари Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни етарлича ишончли деб аташди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Вирусология ва эпидемиология соҳасидаги британиялик мутахассислар Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни етарлича ишончли деб аташди.

Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинаси қачон пайдо бўлади?

“Маълумотлар вакцинанинг етарлича самарали эканлигини кўрсатмоқда. Ушбу натижалар биз бошқа вакциналар устида олиб борган кузатувларимизга мос келади”, - деди Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг фармакоэпидемиология профессори Стивен Эванс Канаданинг CBC телеканалига берган интервьюсида.

У Россия вакцинасининг 95 фоиз самарадорлигини кўрсатган клиник синовлари ҳақидаги хабарга шундай ўз фикрини билдирган.

У “Спутник V” ва бошқа вакциналарнинг кўрсатгичлари бутун дунёда соғлиқни сақлаш соҳасида COVID-19ни эмлаш йўли ёрдамида енгиш мумкинлигига умид бағишламоқдалигини таъкидлади.

Телеканалнинг хабар қилишича, олимларнинг ижобий баҳолари вакцинадаги ишланмалар ўзининг самарадорлигини бир неча бор исботлаганига асосланади.

Россия ва дунёдаги коронавирусга қарши биринчи “Спутник V” вакцинаси ўзининг 95 фоиз самарадорлигини кўрсатди. У 11 август куни рўйхатга олинди. Ҳозир вакцинанинг клиник синовларининг учинчи босқичи Беларусь, БАА, Венесуэла ва қатор давлатларда ўтказилмоқда. 50 дан зиёд давлатдан “Спутник V”нинг 1,2 миллиардан ортиқ дозасини харид қилишга буюртма келиб тушган.

Янгиликлар лентаси
0