Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг - тўлиқ видео

Oбуна бўлиш
Ўн беш йилдан кейин рингга қайтган Майк Тайсон ва кичик Рой Жонс Лос-Анжелес шаҳрида жанг ўтказди. Ҳакамлар жанг дуранг натижа билан якунлангани тўғрисида қарор қабул қилишди.

Тошкент вақти билан 29 ноябрь тонгида Лос-Анжелесдаги (АҚШ) "Staples Center" аренасида бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда бокс афсоналари бўлмиш Майк Тайсон ва Рой Жонс ўзаро беллашди.

Жанг тўлиқ саккиз раунд давом этди. 54 ёшли Тайсон асосий эътиборни кучли зарбалар йўналтиришга қаратган бўлса, 51 ёшли Жонс масофани сақлаган ҳолда вазиятни назорат қилишга уринди.

Ҳакамлар жанг дуранг натижа билан якунлангани тўғрисида қарор қабул қилишди.

Эслатиб ўтамиз, бу икки афсонавий боксчи 50 дан зиёд жангларни бошдан кечирган. Ҳар иккала бокчи ҳам собиқ мутлақ жаҳон чемпиони.

Янгиликлар лентаси
0