ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. 28 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 718 (+71) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, мамлакатда 69 980 (+121) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистонда 2130 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган инсонлар сони 608 нафарга етган.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда пандемия бошланганидан буён айни вақтгача 61 миллион коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Қурбонлар сони бир ярим миллион нафарга етган.