"Меҳр-3" операцияси: Ўзбекистон расмий делегацияси Суриядаги лагерларга ташриф буюрди

Узбекистан продолжает работать над возвращением своих граждан из Сирии
Узбекистан продолжает работать над  возвращением своих граждан из Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ экспертларига кўра, Ўзбекистон ўз фуқароларини ҳарбий можаролар зонасидан олиб чиқиш билан шуғулланадиган дунёдаги кам сонли давлатлардан биридир. Республика тажрибаси кўплаб бошқа мамлакатлар учун яхши ўрнак намунасидир.

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Сурияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумат делегацияси қуролли тўқнашувлар зонасида жойлашган қурдларнинг "Ал-Хол" ва "Рож" лагерларига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан уларни Ватанга қайтариш масаласини ҳал қилиш учун учрашувлар ўтказди.

Граждан Узбекистана забрали из зоны вооруженных конфликтов - Sputnik Ўзбекистон
Суриядан қайтарилган она-болалар соғломлаштириш муассасаларида жойлаштирилмоқда

Ушбу ташриф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан ташкил этилган бўлиб, аёл ва болаларни қуролли тўқнашув зоналаридан олиб чиқиш бўйича бундай аввалги "Меҳр-1" ва "Меҳр-2" инсонпарварлик операцияларининг давоми ҳисобланади.

2019 йилда ушбу операциялар доирасида Сурия ва Ироқдан 220 нафар ўзбек аёллари ва болалари Ўзбекистонга олиб келинган.

Мамлакатдан адашиб чиқиб кетган, мураккаб кунларни бошдан кечирган бу одамларга, Ватанга қайтиб келганларида тиббий, психологик ва маънавий ёрдам кўрсатилди ва бу уларни тинч ҳаётга қайтишларига, жамият билан бирлашишига ёрдам берди.

Бугунги кунда "Ал-Хол" ва "Рож" лагерларига 100дан зиёд аёллар ва (асосан уч ёшгача бўлган) болалар келишда давом этишмоқда. Болалар ораларида етимлари ҳам бор. Улар ўта оғир шароитларда яшамоқдалар, ичимлик суви, овқат ва тиббий ёрдам олишда муаммоларга дуч келишмоқда.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ Суриядан қайтарилганлар ҳақида: фуқароларимиз барчаси Ўзбекистон ҳимоясида

БМТ маълумотларига кўра, "Ал-Хол" ва "Рож" лагерларида 60 мингдан ортиқ маҳаллий террорчилар ва чет эллик жангарилар, шунингдек 10 мингдан ортиқ аёллар ва болалар (уларнинг аксарияти 12 ёшгача) бор. Аёллар ва болалар турли сабабларга кўра, террорчилар ёнида бўлиб қолишган, уларга турмушга чиқиб, фарзандларни дунёга келтиришган.

Бу инсонпарварлик ва терроризмнинг олдини олиш муаммоси бўлиб, унинг ечими учун БМТга аъзо давлат жавоб беради, шу жумладан ўз фуқаролари олдида ҳам. Шу нуқтаи назардан, масъулият бу - одамларни ўз ватанига қайтариш, уларни реабилитация қилиш ва жамиятга қайта мослашишни ташкил этиш демакдир.

БМТ ваколатли экспертлари фикрига кўра, Ўзбекистон ўз фуқароларини биринчи навбатда, аёллар ва болаларни ҳарбий можаролар зоналаридан билан шуғулланадиган дунёдаги кам сонли давлатлардан биридир. Шу билан бирга, Тошкент ҳар бир БМТга аъзо давлат ўз фуқароларининг тақдири учун қаерда бўлишидан қатъи назар, жавобгар эканлигини амалда намойиш этади.

Республика тажрибаси кўплаб бошқа мамлакатлар учун яхши ўрнак намунасидир.

Янгиликлар лентаси
0