ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ушбу йилда Ўзбекистондан енгил автомбиллар экспорти 1,7 бараварга ошди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.
2020 йилнинг январ-октябр ойида хорижий мамлакатларга 13 310 дона автомобил жўнатилган. Уларнинг умумий қиймати 127,2 миллион долларни ташкил қилган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган автомобилларнинг энг йирик импортёрлари:
- Қозоғистон — 109,8 миллион $ (11 048 дона автом.);
- Россия — 2,2 миллион $;
- Таджикистан — 1,2 миллион $;
- Украина — 6,4 миллион $;
- Озарбайжон — 6,2 миллион $.
- Қолган мамлакатлар - 1,4 миллион $.
Ўзбекистонга автомобил импорти ҳам ошиб бормоқда. Ушбу йилнинг январ ойидан буён республикага 22 228 дона енгил автомобил олиб келинган. Уларнинг умумий қиймати 392,8 млн. долларни ташкил қилган. Бу ўтган йилга нисбатан ов 34,7%га кўп.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors компанияси ушбу йилда ишлаб чиқариш ҳажми ошганини хабар қилган эди. Бунга ички ва ташқи талабнинг ошиши сабаб бўлган. Лекин ҚҚС ва солиқ имтиёзлари бекор қилингани туфайли корхона соф даромади миқдори 2 баравар камайган.