Ўзбекистон ташқи қарзи кўпми ёки кам?

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДоллары США
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ташқи қарзи миқдори 27 млрд. доллардан ошди. ХВЖ тавсияномасига мувофиқ ташқи қарз ЯИМнинг 50 %идан ошмаса яхши.

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзи миқдори 27,6 миллиард  долларни ташкил қилди. Бу ҳақида бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк департамент директори ўринбосари Отабек Тожиддинов хабар қилди.

© МБЎзбекистон ташқи қарзи
Ўзбекистон ташқи қарзи кўпми ёки кам? - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи қарзи

Хабарда айтилишига кўра, ташқи қарзнинг 17,5 млрд доллари давлат қарзи ҳамда 10,1 млрд. доллари хусусий сектор қарзига тўғри келади.Ундан аксарияти (74%) 10 йил ёки ундан узоқ муддатга олинган кредитлардир.

Хусусий сектор қарзларининг 45 % - банк секторига ва 44 % - нефт ва газ соҳасига тўғри келмоқда. Ташқи қарзнинг 71 % - АҚШ долларида, 12% - Евро ва 7 %- Япон иенасида олинган.

Ташқи қарз динамикаси борасида гапирганда, сўнгги 3 йил давомида Ўзбекистон ташқи қарзи сезиларли даражада ўсиб келаётганини кузатиш мумкин.

Хусусан, 2017 йилда жами ташқи қарз миқлдори 17,3 млрд долларни ташкил қилган бўлса 2019 йилда у 24,5 млрдга етган ва 2020 йилнинг биринчи ярмида 27,6 млрд. долларга тенг бўлган. Йил охиригача ушбу кўрсатгич янада ўсиши кутилмоқда.

© МБЎзбекистон ташқи қарзи ўсиши
Ўзбекистон ташқи қарзи кўпми ёки кам? - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи қарзи ўсиши

Марказий банк вакилининг сўзларига кўра, давлат томонидан олинган барча ташқи қарзлар муайян лойиҳаларда фойдаланиш мақсадида олинган бўлиб уларнинг барчаси қарзларга хизмат  кўрсатиш графики асосида сўндириб келинмоқда. Ўзбекистон томонидан ҳали бирор маротаба тўловни кечиктириш ҳолатига йўл қўйилгани йўқ.

Хусусий сектор қарзларни ҳам ҳар бирининг ўз бизнес режалари бор ва улар асосида сўндириш режалаштирилган.

Флаг Киргизии Флаг Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Хитойдан яна бир бор ташқи қарз юкини енгиллатишни сўради

Ушбу давлат қарзи миқдори кўпми ёки кам деган саволга жавоб бериш осон эмас. Чунки кимнингдир қарзлари жуда кўп, лекин иқтисод ҳам шунга яраша ишламоқда, ривожланмоқда ва қарзлар ўз вақтида тўланмоқда. Бошқаларнинг қарзи озроқ бўлсада уни тўлашга маблағ йўқ.

Бу борада мутахассислар одатда ХВЖ тавсияномасига мурожаат қилишади. Унда айтилишига кўра, давлатнинг ташқи қарзи ЯИМ миқдорининг 50%идан ортиқ бўлмаслиги керак. Ўшанда иқтисод ишлаши барқарор бўлади.

Давлат Статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон ЯИМ миқдори 26 млрд. долларни ташкил қилган. Йил охирига қадар ушбу рақам 2 баравар ўсиши кутилмоқда. 2019 йилда Ўзбекистон ЯИМи – 58,3 млрд. долларни ташкил қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0