ТОШКЕНТ, 23 ноя - Sputnik. Бундан буён Россияда патент олиш учун керак бўладиган "Рус тили ва Россия қонунчилиги асослари" бўйича имтиҳонни Ўзбекистонда топшириш мумкин бўлади, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
"Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги республиканинг барча ҳудудларида жойлашган ўқув марказларида рус тилига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган. Сиз ушбу курсларда ўқиш давомида рус тилини ўрганиш билан бирга, Россияда патент олиш учун керак бўлган махсус сертификатни қўлга киритишингиз мумкин", - дейилган агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 20-23 ноябр кунлари Ўзбекистонга Москва Миграция маркази раҳбарияти делегацияси ташриф бюрган эди. Улар Тошкентдаги "Ишга марҳамат" мономарказига ташриф буюриб, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги вакиллари билан меҳнат миграцияси борасида музокаралар ўтказишган эди.