Нур-Султонда кафе портлади - видео

Oбуна бўлиш
Шанба куни Нур-Султондаги кафелардан бирида газ баллони портлаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 1 киши қурбон бўлган 33 киши жабрланган.

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳридага кафелардан бирида газ боллони портлади, деб хабар қилмодқда Sputnik Қозоғистон. 

Маълум бўлишича, портлаш шанба куни Чубары микрорайонидаги кафега айлантирилган коттеджларидан бирида содир бўлган. Портлаш ҳақида фавқулодда хизматларга соат 12:25 да  хабар берилган. Ҳодиса оқибатида 1 киши қурбон бўлган 33 киши жабрланган.

Шаҳар акими Алтай Кульгинов воқеа сабабларини ўрганишни ва жабрланганларга ёрдам беришни топширди. 

"Фавқулодда ҳодиса сабабларини ўрганиш учун мхсус комиссия тузилган. Воқеа жойида оператив штаб ташкил этилган. У ерда мутахассислар жабрланганларга руҳий ёрдам кўрсатмоқда ва керакли маълумотларни бермоқда", - деб ёзиб қолдирган Кульгинов ижтимоий тармоқда.  

Ушбу ҳодисадан сўнг шаҳар акими барча жамоат ошхоналарини ёнғин хавфсизли чораларига амал қилинаётганини текширишни топширди. 

 

Янгиликлар лентаси
0