Ўзбекистонда яна қандай объектлар қурилиши кутилмоқда - тақдимот тафсилотлари

Oбуна бўлиш
Президент иштирок этган тақдимотда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни қурилиш соҳасига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.

Строительство автомобильного моста - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон темир йўллари кўприк қурувчилар ёнини олди

Хабарда айтилишича, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш режалаштирилган. Катта масжид, тўртта минора ва кенг айвонлар қуриш, хиёбон, унинг атрофида меҳмонхоналар ҳамда бошқа инфратузилма объектлари барпо этиш кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев бугунги тақдимот чоғида мажмуани жаҳон андозалари даражасида сифатли қуриш, зиёратчиларга қулайликларни ошириш бўйича қатор кўрсатмалар берган.

Тадбирда Ўзбекистон давлат санъат музейининг янги биноси лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган.

Макет строящегося в Ташкенте Центра исламской цивилизации - Sputnik Ўзбекистон
Ўхшаши бўлмайди: Ислом цивилизацияси маркази итальян биллурлари билан безатилади

Дунёга машҳур япон меъмори Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага мувофиқ, музейнинг мавжуд биноси ёнида айлана шаклида 3 қаватли янги иншоот қад кўтариши кўзда тутилган.

Давлат раҳбари 16 октябрь куни Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрганида бу ерда соҳа кластери ташкил этиш, ҳудудни қурувчилар массивига айлантириш лозимлиги юзасидан топшириқлар берилган эди. Шу мақсадда институт атрофидаги майдонлар ҳам қўшилиб, янги лойиҳа ишлаб чиқилди.

Унга кўра, олий таълим муассасаси ёнида қурилиш коллежи, қурилиш материаллари бўйича илмий-тадқиқот маркази, лаборатория, ётоқхоналар, спорт мажмуаси ва бошқа объектлар барпо этилиши мўлжалланган.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг Беруний кўчасида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, масжид, меҳмонхона, турар жойлар, маҳалла гузари ва кўплаб тадбиркорлик субъектлари жойлашган. Мазкур марказий кўчанинг янги лойиҳасига кўра, реконструкция ва қурилиш ишлари амалга оширилади. Денов туманининг Нурли манзил ва Лочин маҳаллаларида энергия тежамкор кўп қаватли уйлар, ижтимоий муассасалар барпо этилиши кўзда тутилган.

Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область  - Sputnik Ўзбекистон
Сув тошқинидан кейинги ҳаёт: Сирдарё вилояти қандай тикланмоқда

Тақдимотда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Маълумки, Мирзиёев шу йил 12 июнь куни пойтахтнинг Олмазор туманида бўлиб, уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилаб берган эди. Хусусан, Тошкент туманининг бир қисмини Олмазор туманига ўтказиб, янги турар жойлар ва корхоналар барпо этиш таклиф қилинганди.

Бугун тақдим этилган лойиҳага биноан, 200 гектардан зиёд ушбу ҳудудда 150 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, мактаб, болалар боғчаси, истироҳат боғи, тижорат зонаси қурилиши кўзда тутилган.

Яна бир лойиҳа пойтахтдаги "Наврўз" қабуллар уйидан самарали фойдаланишга оид. Ушбу мажмуани капитал таъмирлаб, Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш маркази ташкил этиш режалаштирилган. Бу ерда тадбиркорларга маълумотлар очиқ ва шаффоф тарзда тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0