ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 82 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати
Актриса "Мафтунингман", "Келинлар қўзғолони", "Чинор тагидаги дуэл", "Темир хотин", "Темир эркак", “Ниқоб” каби фильмларда ўзга хос ролларни ижро этган. Айниқса, "Мафтунингман" фильмидаги роли ўзбек халқининг юрагидан жой олган.
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.