ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Бугун Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон ИЭСда аварияли ўчиш содир бўлди.
"Бугун соат 15.45 да Тўрақўрғон ИЭСда ишлаб турган иккала агрегатимиз 750 МВт йўқотиб, авария ҳолатида тўхтади", - дея изоҳ берди "Наманган ҲЭТК" АЖ оператив диспетчерлик хизмати бошлиғи Мухаммадали Ирискулов.
Таъкидланишича, бунинг натижасида Наманган вилоятининг кўплаб ҳудудларида электр энергиясида узилиш содир бўлган.
"27та 110 кВт тармоқлари фавқулодда ҳолатда ўчиб кетди", - деди Ирисқулов.
Шу вақтдан кейин Россия ва Ўзбекистон энергия тизимини боғловчи 500 кВтли 530-линия ҳам 1500-1700 МВт билан ишлаб турган вақтида зўриқиш натижасида энергия тизимидан узилган.
"Ҳозирда Россия энергия тизими ва Ўзбекистон энергия тизими узилган ҳолатда ишламоқда. Фавқулодда ўчиш сабаблари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда", - деди "Наманган ҲЭТК" АЖ оператив диспетчерлик хизмати бошлиғи.