Қорабоғ: Россия тинчликпарвар кучлари Лочин йўлагини миналардан тозалади

Oбуна бўлиш
Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғдаги Лочин коридорини, шунингдек тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси пойтахти Степанакертга олиб борадиган йўлнинг қисмини миналардан тўлиқ тозалашди. Шунингдек, улар Шуши шаҳри яқинида кузатув пунктини ташкил этишди.

Бу Лочин коридори орқали транспорт ҳаракатини очиш имконини берди. Биринчи автомашиналар бу йўлдан ўтишди ва яқинда қочоқлар Арманистондан Тоғли Қорабоғга қайтиб келишни бошлайдилар. Тоғли Қорабоғдаги вазият сентябрь ойи охирида кескинлашди.

9 ноябрь куни Озарбайжон, Арманистон ва Россия етакчилари ўт отишни тўхтатиш тўғрисида уч томонлама шартномани имзоладилар. Ҳужжатга кўра, Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғда жойлашди.

Янгиликлар лентаси
0