Байдендан “Шимолий оқим-2” борасида нималарни кутиш мумкин?

© REUTERS / Maxim ShemetovЛоготип проекта Северный поток - 2 на одной из труб
Логотип проекта Северный поток - 2 на одной из труб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иқтисодчи Станислав Митрахович Sputnik радиоси эфирида АҚШ янги президенти "Шимолий оқим-2" борасида қандай сиёсат олиб бориши ҳақидаўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Германия, ҳукумат бошига Байден келганидан сўнг “Шимолий оқим-2” борасида АҚШ позицияси юмшашига умид қилаётган эди, лекин экспертлар бундай бўлишига шубҳа билдиришмоқда, деб ёзди Bild нашри журналисти Юлиан Репке.

Унинг хулосасига кўра, янги йилда ҳам Вашингтон ушбу лойиҳага босим ўтказишда давом этади. Репке бундай хулосага келишига АҚШнинг Россия кемаларини суғурта ва сертификатлайдиган корхоналарга қарши санкциялар киритиш режалари сабаб бўлган. Байден деярли тайёр бўлган “Шимолий оқим-2” лойиҳасини таққа тўхтатиб қўйиши мумкин.

Логотип проекта Северный поток - 2 на одной из труб - Sputnik Ўзбекистон
Байдендан “Шимолий оқим-2” борасида нималарни кутиш мумкин?

Барак Обаманинг собиқ маслаҳатчиси Бенджамин Шмитт айтишига кўра, демократлар ҳам еспубликачилар ҳам Россиядан Германияга келаётган газ қувурига бир хил – ёмон муносабатда бўлишмоқда.

Энергетика хавфсизлиги бўйича мутахассис Алан Райли хулосасига кўра, Байденнинг асосий мақсади ‒ лойиҳани ёпиш.

Иқтисодчи, Россия Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети ҳамда Миллий Энергетика хавфсизлиги фонди эксперти Станислав Митрахович айтишига қараганда – бу ерда вазият бу қадар равшан эмас.

“Байдендан икки хил натижа кутиш мумкин. Бир томондан унинг жамоасида Россияга нисбатан янада кучлироқ санкциялар киритиш тарафдорлари бор. Банденнинг ўзи ҳам бу масалага кўпроқ салбий нуқтаи назардан қарайди. Лекин у ўзини “мен эгоист эмасман” (Трампдек)  қабилида тутмоқда. Бу дегани у бир томондан европаликларга “келинг ҳамкорлик қиламиз” деб турса-ю, иккинчи томондан “Газпром” билан ишлагани учун уларга қарши санкциялар кирита олмайди. Шу сабабли ҳам Байденнинг ҳаракатлари аниқ бир томонлама бўлади деб айтиш мушкул, - деди эксперт радиоси эфирида.

Умумий қуввати 55 миллиард метр куб бўлган “Шимолий оқим-2” лойиҳаси икки газ қувуридан иборат бўлиб, Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германиягача қувур орқали газ етказиб ерипшни назарда тутади. Европанинг барча давлатлари учун керак бўлган ушбу лойиҳага АҚШ, Украина ва яна бир неча давлатлар қарши чиқишмоқда. АҚШ қарши бўлишига сабаб – улар Европага ўзларининг суюлтирилган газини сотишни истайди. Украина эса – ўз ҳудуди орқали газ транзитидан олинадиган даромадлардан маҳрум бўлишдан қўрқади.

Логотип проекта Северный поток - 2 на одной из труб - Sputnik Ўзбекистон
Польша "Шимолий оқим-2" туфайли Газпромни 7,6 миллиард долларга жаримага тортди

2019 йил охирида газ қувурини қуриб битказишга бир неча километр қолганда АҚШ лойиҳага қарши санкциялар киритди ва қурилишни тўхтатишни талаб қилди. Швейцариянинг қувур ётқизувчи кемаси Allseas шундан сўнг ўз ишини тўхтатган эди.

Октябрь ўрталарида Вашингтон “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларини янада кенгайтирди. Энди АҚШ санкциялари остига нафақат лойиҳа қурилишида иштирок этаётган, балким унга молия ва суғурта хизматлари кўрсатаётган компаниялар ҳам тушиб қолди.

Қуйидаги подкастда (рус тилида) сиз “Шимолий оқим-2” нима сабабдан АҚШни бунчалик ғазабини келтираётганини ва Европа ҳам унга тўғаноқ бўлаётганини тушуниб олишингиз мумкин.

Узнать за 90 секунд: кому и чем мешает "Северный поток-2"?
Янгиликлар лентаси
0