"Депутатларга ёқмади": Самарқанд ССБ бошлиғи ўринбосари ишдан олинди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хусусан, у тизим раҳбари сифатида қайси энг оғир ҳудудга бориб аҳволни таҳлил қилгани, зарур амалий ёрдам кўрсатгани тўғрисида аниқ мисол айтиб беролмади. Шунингдек, ҳисобот бўйича аниқ статистик маълумотлар бўлмаган

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Куни кеча ўтказилган халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн еттинчи сессиясида вилоят ССБ бошлиғи ўринбосари лавозимига нолойиқ деб топилди, деб хабар бермоқда "Зарафшон" нашри.

Новый Chevrolet Equinox - первые снимки в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Яқинда амалдорлар лавозимига қараб машина минадиган бўлади - молия вазири

Хабарда айтилишича, вилоятда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи муҳокама қилинган.

Ушбу масалада сўзга чиққан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сайфиддин Мўминовнинг ҳисоботи депутатларни қониқтирмаган.

Хусусан, у тизим раҳбари сифатида қайси энг оғир ҳудудга бориб аҳволни таҳлил қилгани, зарур амалий ёрдам кўрсатгани тўғрисида аниқ мисол айтиб беролмади. Шунингдек, ҳисобот бўйича аниқ статистик маълумотлар йўқ.

Сессияга етарли даражада тайёргарлик кўрмагани, лавозим мажбуриятларига совуққон муносабати учун Мўминовни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш таклифи берилган.

Навбатдаги сессияда вилоятда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Жуманиёзовнинг ҳисоботини эшитиш белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0