Давлат Бюджети-2021: Ҳисоб Палатаси муҳим таклифлар билдирди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳисоб Палатаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган "Давлат Бюджети-2021 тўғрисидаги қонун" лойиҳасига бир қатор муҳим таклифлар киритди.

ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб Палатаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган, "2021 йил Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни лойиҳаси" борасида ўз таклиф ва хулосаларини эълон қилди.

Давлат Бюджети 2021 харажатлари борасида таклифлар:

  1. Давлат қарзи миқдорини ЯИМнинг 50%идан оширмаслик. Иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида ҳамда Халқаро валюта жамғармаси тавсиясига мувофиқ – давлат қарзи миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 50% идан ошмаслиги керак. Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Бюджет лойиҳасида ушбу кўрсатгич 60%дан ошмаслиги кўрсатилган. 
  2. Ривожланган малакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси тўлаш керак бўлган давлат қарзи миқдорини Давлат Бюджети 2021 харажатлар қисмида акс эттириш лозим. (2021 йилда Давлат Қарзи 25,5 млрд доллар бўлиши прогноз қилинмоқда)
  3. Давлат Мақсадли жамғармалари харажатларини тўғри ҳисоблаш. 2021 Давлат Бюджетида уларга эҳтиёжидан ортиқ 1 311,4 млрд. сўм маблағ ажратилган. Ундан ташқари, Давлат Мақсадли жамғармаларида йил охирида харажат қилинмай қолган маблағлар ҳисобга олинмаган.
  4. Биринчи даражали Бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан иш ҳақи харажатларини алоҳида қаторда кўрсатиш – мақсадга мувофиқ. Бу ишчилари маошларини бошқа мақсадларга ишлатиб юбормаслик учун, ҳамда бюджет шаффофлиги учун хизмат қилади.
  5. Шунингдек, давлат ишчилари маошини камайтирмаслик (индексация), чунки кутилаётган инфляция барибир реал даромадлар тушишига олиб келади. Келгуси йилда 10% га қисқартирилиши режалаштирилаётган давлат ишчилари маошларини (550 млрд. сўм) – бюджет ташкилотлари ходимларни рағбатлантириш махсус фондларига ўтказиш.
  6. Маҳаллий ҳокимиятлар заҳира жамғармаларига ажратилаётган маблағларни ушбу муассаса бюджетлари умумий харажатларининг 1% дан 0,5% гача қисқартириш. Чунки заҳира фондлари харажатларининг ўтган йилги таҳлилига кўра, аксарият ҳолларда, ушбу маблағларнинг 80% ҳокимият моддий техника базасини янгилаш, автомобил ва оргтехника хариди учун сарфланган. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига 5 %дан кам маблағ сарфланган.
  7. Кўп қаватли кўп хонадонли уйлардаги лифтларни ёппасига бюджет ҳисобидан янгилаш таклифини рад этиш. Бунинг ўрнига барча лифтларни инвентаризация қилиш, ўтган йилларда ушбу мақсадда ажратилган маблағлар сарфини текшириш ва лифтларни алмаштириш учун бюджетдан бошқа манбаа топиш.
  8. Бюджетда 898 млрд сўм харажатлар ортиқча ҳисобланган. Хусусан, президент қарорига мувофиқ 2021 йилнинг 1 январидан бюджет ишчилари сонини 10%га қисқартириш натижасида 550 млрд. сўми харажат камайиши ҳисобга олинмаган. Иккинчидан, аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилга қолдирилиши муносабати билан 80 млрд. сўм тежаб қолиниши ва бошқа харажатлар.
Ҳисоб Палатасининг умумий хулосаси: Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган 2021 йилги Давлат Бюджети лойиҳаси - республиканинг ижтимоий иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларига мувофиқ деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга Бюджетни самарали амалга ошириш, унинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Республика Ҳисоб Палатаси томонидан берилган таклифларни инобатга олиш масадга мувофиқ бўлади, дейилган таклиф якунида.   

Янгиликлар лентаси
0