Кичкинтойларга йўл беринг!

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати янги туғилган чақалоқларни рўйхатга олиш бўйича янги тартиб жорий этди. Унга кўра, туғилган бола ҳақидаги маълумот барча давлат муассасалари ахборот тизимларига автоматик равишда киритилади. 

2021 йилнинг 1 сентябрида бутун Республика ҳудудида ишга тушадиган янги тартибга асосан тиббий муассаса ходимлари туғилган чақалоқ ва унинг ота-онаси тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот алмашиш тизимига киртади. маълумот бир вақтнинг ўзида ФДХЁ Ягона электрон архивларида ва бошқа давлат органлари электрон тизимларига юборади.

Шундан сўнг ФДХЁ бўлими маълумот олинган вақтдан сўнг 3 соат ичида туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштиради ИИБ туман бўлими бир кун ичда боланинг ота-онаси доимий рўйхатда турган жойида рўйхатдан ўтказади.

Боланинг ота-онаси юборган анкетага муофиқ Мактабгача таълим вазирлиги боғчага навбатга ёзади. 

Янги тартиб ҳозирги кунда Тошкент ва Нукусда амал қилмоқда. 2021 йилнинг 1 февралидан барча вилоят марказларида ишга тушади. 2021 йилнинг 1 сентябридан бутун республика бўйича ишга тушади. 

Янгиликлар лентаси
0