Ўзбекистон 10 йиллик евробондлар чиқаришга тайёрланмоқда

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры США.
Денежные купюры США. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биринчи муваффақиятли эмиссиядан сўнг Ўзбекистон 10 йиллик евробондларни боорга чиқаришга тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Ўзбекистон 10 йиллик евробондлар чиқаришга тайёрланмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда, 10 йилга мўлжалланган номинали долларда кўрсатилган евробондлар  чиқариш режалаштирилмоқда. Қимматли қоғозларни бозорга чиқаришда Ўзбекистон Марказий банкига Citi, Газпромбанк, JP Morgan, Societe Generale ва ВТБ Капитал банклари лид-менеджерами ва букраннер сифатида ёрдам беришади.

Председатель Центрального банка Узбекистана Мамаризо Нурмуратов - Sputnik Ўзбекистон
Биринчи муваффақиятдан сўнг Ўзбекистон яна евробондлар чиқаради

Банклар 17 ноябр куни инвесторлар билан халқаро конференц-қўнғироқ илишни режалаштиришган. Шунингдек бир қатор индивидуал қўнғироқлар қилиш ҳам режалаштирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон потенциал инвесторлар билан миллий валютада (сўм) сармоя киритиш масаласини ҳам муҳокама қилишга келишиб олган. 

Эслатиб ўтимиз, 2019 йилнинг бошида Ўзбекистон қиймати $1 миллиард доллар бўлган евробондларни муваффақиятли жойлаштирган эди. Бундан ташқари яқинда Ўзбекистон Энергетика компаниялари ҳам сармоя жалб қилиш мақсадида мустақил равишда қимматли қоғозлар чиқариши ҳақида президент Шавкат Мирзиёев айтиб ўтган эди. 

Янгиликлар лентаси
0