Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарварлик – Россия учун бу қанчалик оғир юк?

© Sputnik / Maksim Blinov / Медиабанкка ўтишРоссийские миротворцы в Нагорном Карабахе
Российские миротворцы в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия тинчликпарвар кучларининг арман-озарбайжон можароси ҳудудидаги операцияси, бу миқёси, вазифалари ва мураккаблиги бўйича мисли кўрилмаган операциядир. Бу ерда нолдан бошлаб ҳарбий қўшнлар инфратузилмаси, хавфсизлик, транспорт ва коммуникация тизими яратилмоқда.

Россия Озарбайжон ва Арманистон орасида имзоланган 3 томонлама шартномага мувофиқ 13 ноябрдан бошлаб Тоғли Қорабоғдаги можаро ҳудудига Россия тинчликпарвар қўшинлари киритилди. Россия тинчликпарвар кучлари Марказий ҳарбий қўмондонлик ихтиёридаги 15-алоҳида мото-ўқчи бригадасидан иборат бўлиб, улар БТР-82А бронетранпортерлари, “Тигр” ва “Тайфун” бронеавтомобиллари ҳамда Ми-24 ва Ми-8 вертолётлари билан жиҳозланган.

Переброска личного состава и техники российских миротворцев на аэродром в Ереване - Sputnik Ўзбекистон
Яна 20та самолёт Россия тинчликпарвар кучларини Ереванга олиб келди

Тинчликпарварлик операцияси бошланган кунидан буён Эребуни авиабазасига 56та парвоз амалга оширилди. Ил-76 самолётлари 800 дан ортиқ ҳарбийлар, 119 та қурол аслаҳа ва ҳарбий техника олиб борилди.

Бу Жанубий Кавказ тарихида энг кенг кўламли ва энг узоқ давом этувчи ҳарбий операция бўлиши кутилмоқда.

Тинчликпарвар қўшинларга 2018 йилдан буён Жанубий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари, Россия Қаҳрамони, олий малакали ва тажрибали (жумладан Сурияда хизмат қилган) қўмондон,  Рустам Мурадов бошчилик қилаётгани ҳам бежиз эмас.

Ҳарбийлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Озарбайжон ва Арманистон бош штаблари билан ўзаро узулуксиз алоқа йўлга қўйилган.

Степанакерт шаҳрида жойлашган Россия қўшинлари штаби Арманистон ва Озарбайжон томонлари билан биргаликда Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарвар операциянинг параметрларини белгиламоқда.

Россия МДҲ ҳудудида тинчликни сақлаб туриш учун алоҳида жавобгарлик бурчига эга. 15-алоҳида мото-ўқчи бригада эса олдинроқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, БМТ, ЕХҲТ ва керак бўлса Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти ҳудудида тинчликни сақлаб туриш учун махсус ташкил қилинган эди.

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари - Sputnik Ўзбекистон
Тоғли Қорабоғ: ёнаётган уйлар, Россия тинчликпарвар кучлари ва ҳарбий техника

Юқори самарадорликни намойиш этган ҳолда Россия тинчликпарвар кучлари 11 ноябр куни Лачин коридори устидан, ундан сўнг эса Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги бутун тўқнашув чизиғи бўйлаб назорат ўрнатишди.

Собиқ уруш чизиғи бўйлаб 10та кузатув постлари ўрнатилди. Уларнинг мақсади транзит транспортлари ўтиш хавфсизлигини таъминлаш ва тинч аҳолига нисбатан ноқонуний ҳаракатларни амалга оширишга йўл қўймасликдир. Тинчликпарвар кучлари жавобгар бўлган “Шимол” ва “Жануб” ҳудудлари бўйлаб жами 16та кузатув постлари ўрнатиш режалаштирилган. Яқинда тўқнашув чизиғи бўйлаб ҳарбий полиция бўлинмалари ҳам патруллик қилишни бошлайди.

Аёвсиз иш кунлари

Можаро ҳудудига қўшинларни олиб кириш - бу ҳали бошланиши. Келаётган 5 йил (камида) тинчликпарвар операцияси бир талай куч ва маблағ талаб қилади.

Премьер-министр Армении Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон
Нима учун Пашинян Россия ёрдамини олишдан бош тортган эди?

Деярли бўш жойда кузатув ва назорат ва оптимал даражадаги фортификация тизимларини қуриш, 16та постларининг ҳар бири ва қўмондонлик орасида ишончли алоқа тизимини жорий этиш керак бўлади. Шунингдек ҳимояланган қурол-яроғ омбори, ёнилғи омбори, барча инфратузилмага эга бўлган дала лагерлари барпо этиш керак бўлади.

Шу билан бирга маҳаллий аҳолининг иқтисодий манфаатларига ва анъанавий турмуш тарзиги халал бермаслик керак бўлади.

Қишда палатакаларда яшаш осон бўлмайди, лекин 15-бригада таркибида контракт асосида хизмат қилувчи тажрибали аскарлар бор. Улар жанговар тажрибадан ташқари турли можароларда иштирок этган гуманитар ҳуқуқнинг халқаро нормаларини ҳам яхши билишади. Профессионаллик ва махсус тайёргарлик Россия тинчликпарвар кучларига Тоғли Қорабоғнинг аёвсиз шароитларида юқори сифатда хизмат ўтишини таъминлайди.

Ҳудудда Яқин Шарқдан келган ёлланма жангарилар борлиги хавфи сақланиб қолишини ҳисобга олган ҳолда, уруш қайта бошланиши ёки алоҳида диверсион-террорчи ҳаракатлар бўлиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Шу сабабли ҳам аскарларда жанговар тажриба бўлиши жуда муҳим.

Командующий российскими миротворческими силами в Нагорном Карабахе генерал-лейтенант Рустам Мурадов, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Россия тинчликпарвар кучлари қўмондони: Тоғли Қорабоғда бугун ўқ овози эшитилмаяпти

“Музлатиб қўйилган можаро”нинг янги конфигурациясида эҳтимол кимдир ўзига тегишли бўлган ҳудудни кенгайтириб олишни ва Россия тинчликпарвар кучларини “синаб кўришни” истаб қолар.

Жанубий Кавказда бўлиб ўтган тинчликпарвар операциялари тажрибасидан шу аниқ-ки: патрул ва ҳарбий колонналар йўлини миналаштириш, радиобошқарувга эга бўлган фугас бомбалари ўрнатиш, транспорт блокадаси уюштириш ва бошқа провокациялар эҳтимоли мавжуд.

Тинчликпарвар кучлар ихтиёрида оғир артиллерия ва тактик ракета мажмуаларининг йўқлиги жавобгарлик ҳудудиа тўқнашувлар бўлиши ва йўқотишлар эҳтимолини оширади

Бундан 14 йил олдин Грузия-Абхазия можароси давомида турли вазиятларда 100 дан ортиқ россиялик ҳарбийлар қурбон бўлган эди. Ҳар бир тинчликпарвар операция биринчи кунидан бошлаб охирги кунига қадар порох ҳиди бор.

Тоғли Қорабог бўйича келишув: Озарбайжон, Арманистон ва Россия раҳбарлари нимани келишиб олдилар - Sputnik Ўзбекистон
Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон, Арманистон ва Россия нимага келишиб олди

15-бригаданинг йилига 2 маротаба ўтказиладиган ротацияси (ўрин алмашуви) алоҳида ҳарбий операция сифатида ўтказилади. Унда ҳар бир бўлинма ўз вақти ва йўналишини яхши билади.

Мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда Россия ва Туркия биргаликда марказ яратишга келишиб олишди. Ушбу марказ Озарбайжонда жойлашган бўлиб масофадан туриб Тоғли Қорабоғдаги тинчлик ўрнатиш жараёнини кузатиб туради.

Туркиялик ҳамкорлик буни қанчалик истамасин, уларнинг иштироки уч томонлама шартномада билан назарда тутилмаган. Россия ТИВи буни бир неча маротаба таъкидлаган эди.

Тоғли Қорабоғдаги вазиятни тинликпарвар кучлари томонидан назорат остига олиниши кейинчалик бу ерда музокаралар бўлишини кафолатлаши керак. Чет эл қўшинлари (ёки ноқонуний жанговар гуруҳлар) тўпланишини ва яна бир бор жанговар ҳаракатлар бошланишини эмас.  

Қорабоғда амалга оширилиши керак бўладиган кенг кўламли ишларни, Жанубий Кавказда тинчлик ўрнатиш мақсадида - Россия яна бир бор ўз зиммасига олди. Бу оғир юк ва жиддий жавобгарликдир.

Янгиликлар лентаси
0