Талабалар 16 ноябрдан ўқишни анъанавий шаклда давом эттиришади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтуденты на лекции
Студенты на лекции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиш қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан ўқиш анъанавий шаклда бошланади

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Талабалар 16 ноябрдан ўқишни анъанавий шаклда давом эттиришади. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

"Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди", - дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0